Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хумайний жума кунги хутбасида уруш давом этиши мумкинлигини айтди. Шундан сўнг АҚШ вакили бунга муносабат билдирди. «Агар Эрон ҳукумати дунёга таҳдид солса, у яккаланиб қолади. Эрон бу ишларини тўхтатмаса унинг изоляцаланиши янада кучаяди», деди АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Браян Ҳук жума кунги брифингда.
2018 йилда АҚШ Эрон ва дунёнинг етакчи давлатлари билан тузилган ядро битимини бекор қилди. Президент Доналд Трамп бунга мазкур келишувнинг жуда мўрт эканлигини сабаб қилиб кўрсатган.
АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддиятлар шу ойнинг бошида янада авж олди. 3 январда АҚШ Эроннинг энг қудратли ҳарбий қўмондони Сулаймонини ўлдирган бўлса, Эрон бунга жавобан 8 январда АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига ракета учирди.