Россияда коронавирусга чалинганлар сони 1 миллион нафарга яқинлашди

0
1314
Фото: AFP

Россияда 30 август якшанба куни яна 4980 кишининг коронавирусга чалингани ҳақида хабар қилинди. Бу билан мамлакатда CОVID-19 ни юқтириб олганлар сони 990 326 кишига етди.

Шунингдек, Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган 24 соат ичида 68 кишининг коронавирус туфайли вафот этганини маълум қилди. Айни пайтда Россияда қурбонлар сони 17 093 тани ташкил қилмоқда.

Касалланганларнинг 806 982 нафари тузалган бўлиб, ҳозирда 166 251 киши даволанмоқда. Россия коронавирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистондан кейинги тўртинчи ўринда турибди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг