Россияда 18 минг ёшдаги қадимий кучук жасади намойиш этилди

0
2121
manba: Greenwatch Dhaka

2 декабрь куни россиялик олимлар мамлакатнинг Узоқ Шарқидаги абадий музликлардан топилган ва 18 минг ёшга тўлган деб ҳисобланаётган кучук жасадини намойиш этдилар.

Ўтган йили Якутск шаҳри яқинидаги музликлардан топилган ушбу кучукчанинг жасади жуда яхши сақланиб қолган. Унинг юнглари,  тишлари,  мўйловлари ва кирпиклари ҳанузгача мавжуд.

«Бу кучукчанинг ҳамма оёқлари,  мўйнаси,  ҳатто мўйлови ҳам бор. Биз баъзи маълумотларга кўра унинг эркак эканлигини айтишимиз мумкин «,  – дейди “Шимолий Дунё” хусусий музейи директори Николай Андросов.

Сўнгги йилларда Россиянинг Узоқ Шарқи қадимги ҳайвонларнинг қолдиқларини ўрганадиган олимлар учун кўплаб топилмаларни тақдим этди. Иқлим ўзгариши сабаб эриётган музликлардан мамонтлар,  итлар ва бошқа милоддан аввал яшаган ҳайвон жасадлари кашф этилмоқда.

Бу ҳайвон жасадларини, кўпинча, мамонт тишлари савдоси билан шуғулланувчи одамлар қидириб топмоқда.

“Нима учун Якутиядан сўнгги ўн йилликда бундай ноёб топилмалар кашф қилинмоқда? Биринчидан,  бу ҳолат глобал исиш билан боғлиқ. Қиш фасли аввалгидан кечроқ бошланмоқда,  баҳор эса олдинроқ келади. Иккинчи жиддий сабаб Хитой бозорида мамонт тишининг нархи жуда юқорилигидир»,  деди Шимолий Шарқий Федерал университети олими Сергей Фёдоров.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг