Октябрь ойида жаҳон озиқ-овқат нархлари ўн йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди. Бу ҳақда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти хабар берди.
Октябрь ойи охирида энг оммабоп озиқ-овқат маҳсулотларини ўз ичига олган ташкилот томонидан ҳисобланган озиқ-овқат нархлари индексининг қиймати 133,2 пунктга етди. Индекс охирги марта 2011 йилда 130 баллдан ошган эди.
Ўтган ойда озиқ-овқат нархлари 3,9 фоизга ошди. Бунга кўп жиҳатдан дон, ёғ ва сут маҳсулотлари нархининг ошиши сабаб бўлмоқда.
2020 йилнинг ўрталаридан бошлаб озиқ-овқат нархларининг изчил ўсиши давом этмоқда. Охирги 12 ойда озиқ-овқат нархлари индекси 30 фоиздан ортиқ ошган