Эрон ТИВ: Европа Эронда инсон ҳуқуқларига риоя этилишини кузатиши шарт эмас

0
1716
фото: Спутник

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Аббос Мусавий яқинда Европа парламентининг Эронга қарши резолюциясини шарҳлаб, Европа Эронда инсон ҳуқуқларининг ҳолатини кузатиши керак эмас, чунки расмий Теҳрон раҳбарияти унинг нохолис ва узоқ хулосаларини қабул қилмайди. Бу ҳақида Эроннинг «Меҳр» ахборот агентлиги хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи Эрондаги аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш баҳонасида резолюция қабул қилган эди.

Аббос Мусавий Эронда умуман инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият минтақадаги бошқа мамлакатларга қараганда анча яхши эканлигини таъкидлади. «Эронда аёлларнинг ҳуқуқлари ўзларини шу ҳуқуқларнинг ҳимоячиси, деб ҳисобланадиган мамлакатларга қараганда яхшироқ ҳурмат қилинади», деди дипломат.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг