Россия Федерацияси ички ишлар вазирлиги мигрантлар учун «назорат қилинадиган ташриф» режимини жорий этишни таклиф қилди

0
1117
Фото: Артем Геодакян/ТАСС

Мигрантлар учун муҳимлигини инобатга олиб, ушбу хабардаги маълумотлар янада кенгроқ расмий нашрларга асосан ёритилмоқда.

Фото: newizv.ru

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги, қонун билан мамлакатда қололмайдиган, аммо маълум вазият туфайли, масалан, жазони ўташ ёки суд жараёнларида иштирок этиш зарурати сабабли бу ерда қолиб кетган мигрантлар учун махсус ҳуқуқий режимни жорий этишни таклиф қилганлиги ҳақида аввалроқ маълум қилинган эди.

Аввалги хабарда қисқача таъкидлаб ўтилганидекдан, режим ижтимоий хавфли юқумли касалликларга чалинган бемор мигрантларга нисбатан ҳам қўлланилади, бунда муайян санитария қоидаларига риоя қилиниши керак бўлади.

Бундай мигрантлар учун Россия Ички ишлар вазирлиги уни бузганлик учун жарималар киритиш билан «Назорат қилинадиган ташриф» номли махсус режимини жорий этишни таклиф қилди, деб ёзади ТАСС РФ ИИВга таяниб.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, ушбу режим жорий қилинганидан кейин 400 мингга яқин мигрант Россия Федерациясида бўлишларини қонунийлаштириши мумкин. Умуман эса, ҳозирги пайтда мамлакатда 16 миллионга яқин одам ноқонуний юрганлиги айтилмоқда. Коронавирус пандемияси туфайли улар ўтган йилнинг март ойидан бери мамлакатни тарк этишмаган.

Пандемия пайтида Россия Федерациясида қолиб кетган одамларни ташрифини қонунийлаштириш муаммосини ҳал қилиш учун Ички ишлар вазирлиги рухсат этилган яшаш муддатини 90 кунгача узайтиришни таклиф қилди. Бунинг учун чет элликлар яшаш жойидаги миграция марказига ариза билан мурожаат қилишлари талаб этилиши айтилмоқда.

Юқоридаги хабарлардан келиб чиқиб, ҳозирда Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига расмий идораларига мурожаат қилишлари тавсия этилади. Хусусан, Москва шаҳрида жойлашган мигрантларга ёрдам кўрсатувчи https://migrant.mobi/uz/га мурожаат қилишлари мумкин.

 

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг