Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти: Ryanairнинг Белоруссияга қўниши Чикаго конвенциясини бузган бўлиши мумкин

0
879
Фото: https://www.golosameriki.com/ IKAO нинг Монреалдаги штаб квартираси биноси

БМТ авиация агентлиги якшанба куни Ryanairнинг мажбурий қўнишидан «қаттиқ хавотирда» эканлигини айтди. Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (IKAO) ушбу ҳодиса замонавий фуқаро авиацияси асосини ташкил этган 1944 йилги Чикаго конвенциясини бузган бўлиши мумкин деб тахмин қилди.

Ryanair самолётини мажбуран қўндириш учун Белоруссия ҳукумати қирувчи самолётни кўтариб, бомба ҳақида огоҳлантирди ва бу ёлғон бўлиб чиқди, бу халқаро танқидларга сабаб бўлди.

Белоруссия орқали парвоз пайтида Афина-Вилний рейси Минскка йўналтирилди, у ерда расмийлар бортда бўлган мухолифат журналисти Роман Протасевични ҳибсга олдилар.

«IKAO Ryanair ва унинг йўловчиларини мажбурий равишда қўнишига жиддий хавотир билдирмоқда, бу Чикаго конвенциясига зид бўлиши мумкин. Биз тегишли мамлакатлар ва операторлар томонидан расман тасдиқланган қўшимча маълумотларни кутмоқдамиз», дейилади агентликнинг Twitter саҳифасида. 

Авиация мутахассисларининг таъкидлашича, бу ҳодиса бир неча ўн йиллар давомида мавжуд бўлган ҳамкорлик тизимининг барқарорлиги тўғрисида тортишувларга сабаб бўлиши мумкин. Чикаго конвенциясига мувофиқ, ҳар бир мамлакат ўз ҳаво ҳудуди устидан тўлиқ суверенитетга эга, аммо шартнома парвозлар хавфсизлигига хавф туғдириши мумкин бўлган фуқаролик авиациясидан фойдаланишни тақиқлайди.

Монреалда имзоланган ва кейинчалик Белоруссия ҳам қўшилган 1971 йилги шартнома, самолётларни олиб қочишни қонуний равишда тақиқлайди ва турли хил қоидабузарликларни, шу жумладан, самолётларнинг хавфсизлигига хавф туғдиришини  била туриб ёлғон хабарларни юборишни тақиқлайди.

Айни пайтда Европа Кенгаши раҳбари Чарлз Мишел Европа Иттифоқи раҳбарлари душанба куни Брюсселдаги саммитда Ryanair воқеасини муҳокама қилишларини айтди.

«Европа Иттифоқи раҳбарлари бу мисли кўрилмаган воқеани эртага Европа Кенгаши йиғилишида муҳокама қилишади. Мен Белоруссия расмийларини ҳибсга олинган йўловчини зудлик билан озод қилишга ва унинг ҳуқуқларини тўлиқ кафолатлашга чақираман», деди Мишел якшанба куни.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳам воқеага муносабат билдирди.

«Белоруссия ҳукумати портлаш ва МиГ қирувчи самолётининг ёлғон таҳдидидан фойдаланиб, Европа Иттифоқининг бир давлатидан иккинчисига учиб кетаётган самолётни қўндиришга мажбур қилгани шубҳасиз ва бу аввалроқ мамлактини тарк этган танқидий кайфиятдаги журналистни қўлга олиш учун ва овозини ўчириш мақсадида амалга оширилгани аниқ», деди, Amnesty International нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Мари Стразерс.

 

Манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг