Ҳозирда Рим Папаси Франсис расмий ташриф билан Японияда бўлиб турибди.У якшанба куни тарихда атом бомбаларига дучор бўлган шаҳарлар-Хиросима ва Нагасакига борди. Рим Папаси дунё раҳбарларига мурожаат қилиб, ядровий қуролларни яна ишлатмасликка чақирди.
«Мен барча эзгу ниятли одамларни Хиросима ва Нагасакидаги атом бомбалари келтирган вайронагарчилик инсоният тарихида бошқа такрорланмаслигини кафолатлашга чақираман», деди Папа жаҳон лидерларига қарата, шу жумладан Япония Бош вазири Шинзо Абега. Ўз навбатида Абе ҳам Япония атом қуролларига қарши эканлигини таъкидлади.
Рим папасининг сўзларига кўра, давлатлар ўзаро мулоқот ўтказиб келишувларга эришишлари ҳақиқий инсонпарварлик ва тинчликни таъминлашга қодир ягона қуролдир. Шунингдек, Франсис Японияда ҳали ҳам амалда қўлланилаётган ўлим жзосига қаршилигини билдирган.