Рим Папаси АҚШдаги ирқчилик ва зўравонликни қоралади

0
1138
Манба: Report door

Чоршанба куни Рим Папаси Франсис АҚШдаги бўлаётган ишларга ўз муносабатини билдирди.У АҚШ халқини муросага келишга чақирар экан,ирқчилик ва кўчлардаги юз бераётган намойишлар ҳамда зўровонликларни “ўз-ўзини мағлуб этиш” дея баҳолади.

Франсис ушбу намойишларга сабаб бўлган қоратанли Флойд Жоржнинг ўлимини “трагедия” деб атади.Папа Жорж ва ирқчилик туфайли вафот этган барча учун ибодат қилаётганини ва АҚШдаги нотинчликлардан ташвишда эканлигини айтган.

“Дўстларим,биз ирқчилик ва ҳар бир инсон ҳаётининг муқаддаслигини рад этилишига кўз юмиб чидаб туролмамаймиз. Шу билан бирга бирга, биз сўнгги кунлардаги зўравонликлар ўзимизни вайрон қилиши ва вазиятни ёмонлаштиришини англашимиз керак. Зўравонликлар билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, аксинча кўп нарса йўқотилади”, дейди Папа.

Шунингдек, Папа ўз нутқида Америка халқини Худодан муроса ва тинчлик сўрашга ундаган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг