Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони икки юз мингдан ошди

0
1940
манба: AFP

Ҳиндистонда 3 июнь кунги ҳолатга кўра коронавирусга чалинганлар сони 200 мингдан ошди. Аҳоли сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи бу мамлакатда коронавируснинг авж нуқтаси ҳали етиб келмагани айтилмоқда.

Ҳиндистонда ўтган бир сутка давомида 8909 кишининг коронавирусни юқтириб олгани маълум бўлди. Бу билан касалланганларнинг умумий сони 207 615 кишига етди.

“Биз вирус тарқалишиниг авж палласига етиб боришимизга ҳали анча бор”, дейди шифокор Ниведита Гупта. Бундан аввал ҳукумат вакиллари янги касалланиш ҳолатларининг камайиши июннинг охирида ёки июлда бошланиши мумкинлигини айтишганди.

Ҳозирда Ҳиндистонда вируснинг ўлим даражаси бошқа мамлакатларга қараганда анча паст бўлиб турибди. Мамлакатда шу пайтгача 5815 киши коронавирусдан вафот этган. Аммо, карантин чекловлари тугатилганидан кейин янги касалланганлар сони тезлик билан ошиб бормоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг