Европа комиссияси AstraZeneca’га қарши суд ишларини бошлади

0
1050
Фото: EPA-EFE/RITCHIE B. TONGO

Европа комиссияси ҳамда Британия-Швеция фармацевтика компанияси AstraZenecaга қарши коронавирусга қарши вакцина етказиб беришда узилишлар бўлганлиги сабабли суд ишини бошлади. Бу ҳақда пайшанба куни Ирландия соғлиқни сақлаш вазири Стивен Доннелли маълум қилди.

«AstraZeneca билан боғлиқ суд ишларини бошлади. Бу, хусусан, апрел, май ойларида ваксиналарни етказиб бериш шартномалари бўйича AstraZeneca компаниясининг мажбуриятларини тўлиқ бузилишига сабаблидир.», деди Доннеллй.

Биринчи чоракда AstraZeneca Европа Иттифоқига шартномада кўрсатилган 120 миллион вакцина ўрнига 40 миллиондан ортиқ дозада дори этказиб берган.

17 март куни Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляен Брюссел «AstraZeneca» нинг Европа Иттифоқи давлатлари олдидаги мажбуриятларини бажаришини таъминлаш учун эмлаш даражаси юқори бўлган мамлакатларга коронавирус дориларини етказиб беришни чеклашини эълон қилган эди.

Ўз навбатида, Буюк Британиянинг Бош вазири Борис Жонсон коронавирусга қарши вакциналарни чет элга етказиб беришни тақиқлаш ақлсиз ва бундай қарорларни қабул қиладиган мамлакатлар учун узоқ муддатли салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг