Туркия ва Украина раҳбарлари ҳарбий келишувга имзо чекдилар

0
1311
Фото: AFP

16 октябрь куни Истанбул шаҳрида Туркия ва Украина раҳбарлари ҳарбий соҳа бўйича ҳамкорлик қилиш битимига имзо чекдилар. Бу икки давлат ўртасида Россиянинг Қора Денгизда ҳукмронлик қилишидан ҳимояланиш бўйича шериклик алоқаларини оширади.

Украина президенти Владимир Зеленский ва Туркия раҳбари Ражаб Таййип Эрдўған ушбу шартномани “яхши ниятли” эканини таъкидлаб, уни мудофаа тизими учун амалга оширилганини айтишган. Лекин, ушбу шартнома ҳақида батафсил маълумот ошкор қилинмади.

«Туркия Украинани минтақада барқарорлик, хавфсизлик, тинчлик ва фаровонлик ўрнатиш учун муҳим мамлакат деб билади», – деди Эрдўған имзолаш маросимидан кейин.

Зеленский бундай шартномалар янги имкониятлар учун йўл очиб беришини айтди.

«Мудофаа саноатидаги ҳамкорлик стратегик шериклигимизни ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга ва бугунги кунда уни мустаҳкамлаётганимиздан хурсандман», деди Украина раҳбари.

Ўтган йили Украина Туркияда ишлаб чиқарилган дронларни сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Хабар қилинишича, айни пайтда бу икки давлат самолёт моторини ишлаб чиқариш бўйича муҳокамалар олиб бормоқда.

Шунигдек, жума куни бўлиб ўтган маросимда Эрдўған Россиянинг Қримни аннексия қилишини тан олмаслигини алоҳида таъкидлаган.

“Туркия Қримни ноқонуний аннексия қилинишини тан олмаган ва ҳеч қачон бу ишни қилмайди” дейди Эрдўған.

Ўз навбатида, Зеленский Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлагани учун Эрдўғанни давлат медали билан мукофотлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг