Рекорд: Ҳиндистонда бир кунда 100 мингга яқин одамда коронавирус аниқланди

0
2073
Фото: REUTERS/Amit Dave

Пайшанба куни Ҳиндистонда коронавирусга чалиниш ва ундан вафот этиш бўйича рекорд натижалар қайд этилгани ҳақида хабар қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат бўйича касалланганлар сони 4.4 миллиондан ошиб кетди.

Ҳиндистонда 9 сентябрь чоршанба куни 95 735 кишининг CОVID-19 га чалингани аниқланди. Шунингдек, ўтган сутка давомида яна 1172 киши мазкур касаллик асоратларидан вафот этди. Бу билан қурбонларнинг умумий сони 75 000 дан ошди.

Айни пайтда Ҳиндистон янги касалланиш ҳолатлари энг кўп аниқланаётган мамлакат бўлиб турибди. Жаҳонда фақат АҚШ гина касалланганларнинг умумий сони бўйича Ҳиндистондан олдинда бормоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг