Қозоғистонда космик комплекс – «Байтерек» лойиҳасини молиялаштириш яна кечиктирилди

0
1764
Манба: РИА

Қозоғистон яна бир бор Россиянинг «Союз-5» ракетаси остида Бойқўнғирдаги учиш майдончасини реконструкция қилиш ва космик комплекс – «Байтерек» лойиҳасини молиялаштиришни кечиктирди. Бу ҳақда 14 август куни Қозоғистон рақамли ривожланиш ва аэрокосмик саноат вазирлигининг аэрокосмик қўмитасида маълум қилинди, деб хабар беради «РИА Новости».

Вазирликнинг таъкидлашича, ҳозирда «Байтерек» лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари кўриб чиқилмоқда. Аэрокосмик қўмитада белгиланган лойиҳани молиялаштириш 2020 йилга қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Бойқўнғирдаги учиш зоналаридан бирини модернизация қилиш учун маблағ ажратишни режалаштирмоқда, унинг ёрдамида илгари Россия-Украина «Зенит» ракетаси учирилган эди. Бу, расмий Нур-Султон томонидан лойиҳани молиялаштириш шартларини кейинга қолдирилган биринчи ҳолат эмас.

2017 йилда Қозоғистоннинг тегишли идоралари лойиҳани амалга ошириш масаласини қўшимча кўриб чиқиш учун кейинга қолдирилганлигини маълум килишган эди. Молиялаштириш бошланиши 2018 йил кузига режалаштирилган эди.

Олдинроқ, ушбу лойиҳани амалга оширишда Қозоғистон Россия Федерацияси билан ҳамкорлик қилаётганлиги ва Россия томони Қозоғистон билан «Байтерек» фазовий комплексини қуриш мажбуриятларини бажаришни бошлагани ҳақида «Роскосмос» давлат корпорациясининг республикадаги вакили Анатолий Красников маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, корпорация «Союз 5» ракетасини ишлаб чиқаришни бошлаган, унинг остида «Байтерек» ракета тизимини қуриш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 5 апрель куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ва «Роскосмос» раҳбари Дмитрий Рогозин «Байтерек» космик лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг