АҚШ Конгресси Трампни Туркияга қарши санкциялар киритишга чақирмоқда

0
2182
Манба: ANF

АҚШ Конгресси аъзолари АҚШ Президенти Дональд Трампни Анқаранинг Россиянинг С-400 «Триумф» зенит-ракета тизимини сотиб олгани учун Туркияга қарши санкцияларни қўллашга чақирди. Бу ҳақда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси ташқи ишлар бўйича қўмитасининг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилинди.

«Президент Трамп, АҚШ қонунчилигига биноан С-400 ҳаво мудофааси тизимини сотиб олганлиги учун Туркияга қарши санкциялар киритишингиз керак. Туркиянинг манфаатлари Кремль билан эмас, балки АҚШ билан ҳамкорликка кўпроқ мос келади», дейилган баёнотда.

Аввалроқ хабар берилганидек, июль ойи охирида АҚШ президенти Дональд Трамп Туркияни Россиянинг зенит-ракета тизимларини сотиб олишда айбламаганини айтган эди. Шунга қарамай, АҚШ конгрессменлари Туркияга қарши санкцияларни жорий қилишни талаб қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг