Уйғур зиёлиси Европадаги мукофотга номзод бўлди

0
2376
Манба: Arab News

Европанинг инсон ҳуқуқлари бўйича энг юқори органи – Европа Кенгаши, Хитойнинг уйғур озчилигидан қамалган академик Илҳом Тохтини қитъадаги инсон ҳуқуқлари бўйича мукофотлардан бири учун номзод қилиб кўрсатди.

Сепаратизмда айбланиб, 2014 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган иқтисод профессори, «20 йилдан кўпроқ вақт давомида уйғур озчиликлари позициясида ҳамда Хитойда миллатлараро мулоқот ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлашда ишлади», дейилади Кенгаш парламент ассамблеясида душанба куни Прагада бўлиб ўтган учрашувдан кейин берилган баёнотда.

Тохти 2019 йилда Вацлав Ҳавел мукофотига даъвогар уч кишидан бири эди.

60 минг евро миқдоридаги мукофот ғолиби 30 сентябрь куни Страсбургда эълон қилинади.

Тохти, шунингдек, америкалик қонун чиқарувчилар томонидан Тинчлик учун Нобель мукофотига номзод сифатида ҳам кўрсатилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг