«Эл нетиб топқай мениким…»

0
2122
Фото: islam-today.ru

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биз Алишер Навоий ҳақида кўп гапирадиган, хўп мақтайдиган халқмиз. Ҳаммамиз гапирамиз. Унинг ғазаллари қўшиқ қилинса, мириқиб эшитамиз. Рубоийларини фарзандларимизга айтдириб маза қиламиз. Зеро Навоий даҳоси олдида тиллар лол. Унинг яратган асарлари эса айни ҳикматлар хазинасидир. Демак у зот мақтовга ҳақли…

Бироқ, Навоийнинг “Хамса”сини қанча ўзбек ўқиган? Қанчаси тушунган? Қанча ўзбек унинг ўгитларига амал қилаяпти? Ким Навоий айтгандек яшашга уриниб кўрган?

Тарихга назар солсак, буюк мутафаккир бобомиз фисқу-фасодга тўлган Ҳусайн Байқаро саройида манфаатпараст вазирларнинг кирдикорларига қарши турган, дўсти Байқарони фақат халқ манфаатларини ҳимоя қилишга ундаб келган арбоб сифатида кўрамиз. Айнан Навоийнинг талаблари билан Хуросонда масжидлар, мадрасалар қурилган. Халқ учун бозорлар, тегирмонлар, кўприклар, йўллар, сув иншоотлари барпо этилган.

Навоий ўз асарларида ҳам ҳалқ учун фидоий инсонлар образини яратишга, уларни ёшларга намуна қилишга ҳаракат қилган. Ёшларда иймон-эътиқод, комиллик, фозиллик, илм ва ҳунарга муҳаббат каби фазилатларни уйғотишга, мутаассиблик, ҳурофот, жоҳиллик, худбинлик, хоинлик каби иллатлардан қайтаришга уринган.

Бундан бир неча йиллар муқаддам мен билан бир даврада ўтирган саккиз нафар журналистга(ораларида филологлар ҳам бор эди) қизиқиш учун “Сиз Хамсани ўқиганмисиз?” деган саволни бериб кўрдим. Улар Хамсани ўқимаганликларини тан олишди. Баъзилари эса насрий баёнини чала ўқишганини, аммо Хамсанинг ғояси ва моҳиятини тўлиқ англашларини айтишди.

Яқинда худди шу савол билан она тили ва адабиёти ўқитувчиларига мурожаат қилдим. Улар ҳам Хамсанинг “оригинал варианти”ни ўқимаганликларини, айримлари эса уриниб кўришганини аммо тушуниш ўрнига тез чарчаб қолишганини айтишди. Энг ёмони эса эллик нафар ўқитувчидан атига уч нафари Навоийнинг асл исми Низомиддин эканини билар экан.

Нега ҳақ сўзни айтадиган, халқ ғами билан яшайдиган миллатдошларимиз кам эканлигини тушунгандай бўлдим. Жумладан бугунги журналистларни ҳам… Халқ манфаатларини эмас, ўз нафсларини қондиришни ўйлайдиган раҳбарларни ким тарбиялаётганини ангалагандай бўлдим. Навоийни ўқийлик!!!!

Навоийни ўқийлик:

Хирадманд чин сўздин ўзга демас,
Вале бари чин ҳам дегулик эмас.
Киши чин сўз деса зебо дурур,
Неча мухтасар бўлса, авло дурур.

Мухтасар қилдим!

Анвар Бўронов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг