Вакцина ҳомиладор аёллар учун хавфлими?

0
1183
Фото:ria.ru

Коронавирусга қарши эмланиш бола туғилиши учун хавфли эмас. Бу ҳақда РИA Новости Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг гинекология бўйича мутахассиси Лейла Aдамяннинг сўзларига таяниб, хабар берди.

Маълум қилишича, дунёда қарийб 150 минг аёл ҳомиладорлигидан бехабар ҳолда коронавирусга қарши эмланган. Уларнинг фарзандлари ҳақидаги маълумотларга кўра, эмлаш болаларга салбий таъсир кўрсатмаган. Бундан ташқари, антитаначалар йўлдош орқали болага ўтиб, уни коронавирусдан ҳимоя қилган.

“Дунёда ҳомиладорлигини билмаган ва эмланган аёллар 147 минг болани дунёга келтирган. Эмлаш ҳомиладорликка, ҳомилага таъсир қилмаслиги аниқ”, дейди Aдамян.

Унинг сўзларига кўра, эмланган аёл ҳатто ҳомиладорлик пайтида коронавирус билан касалланса ҳам, унинг тузалиши қийин бўлмайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг