«МИСР-ИСРОИЛ» ҳамкорлигидаги табиий газ кони Россия экспорти учун рақобатдошга айланди.

0
1284
Фото

Исроил ва Миср Европа Иттифоқига суюлтирилган табиий газ етказиб беришни ташкил қилиш учун икки мамлакат денгиз конларидан газ қувурини қуриш лойиҳасини келишиб олдилар.

Германия давлат агентлигининг таъкидлашига қараганда, Европага газ экспортини кўпайтириш, Россиянинг «Газпром» ва «НОВАТЭК» компаниялари экспортининг камайишига олиб келади.

Россиялик мутахассислар янги лойиҳада Кипр ва Греция орқали Европага алоҳида газ қувури қуриш учун Исроил шелфининг ресурс базаси етарли эмаслигини тан олишди.
Миср ва Исроил янги газ қувури қуришга келишиб олдилар.

Ўтган якшанба куни Қуддусда Исроил энергетика вазири Ювал Штайниц ҳамда Мисрнинг нефт ва минераллар вазири Тариқ ал-Мулла ўртасидаги учрашувда Миср ва Исроил янги газ қувури қуришга келишиб олдилар. Бу ҳақида Германиянинг ДW оммавий ахборот компанияси хабар берган.

Лойиҳа ҳақида батафсил

Лойиҳа Ўрта ер денгизи «Левиафан» конидан Мисрнинг суюлтириш заводларига газ етказиб берилишини назарда тутади. Исроил қирғоғидаги Левиафан конининг газ захиралари 535 миллиард кубометрга баҳоланмоқда.

2020 йил январида Исроил Левифанда ишлаб чиқарилган газни Мисрга Исроил Ашкелон ва Миср Эл-Ариш ўртасидаги ЭМГ қувури орқали экспорт қилишни бошлади. «Исроил-Миср» нинг табиий газ экспорти Россиянинг «Газпром» экспорти билан рақобатлаша олади

Янги «Исроил-Миср» лойиҳаси Европа газ бозорида сезиларли ўзгаришларга олиб келиши мумкин, шунингдек, Европа Иттифоқининг жануби-шарқий чегаралари яқинида газ саноати учун янги марказнинг шаклланишига таъсир қилиши мумкин, деб тахмин қилишмоқда немис кузатувчилари. «Исроил-Миср» лойиҳаси тўғрисидаги янгиликлар Кипр орқали Грецияга сув ости газ қувури қуриш истиқболларини қисқартиради, бу эса «Газпром» лойиҳалари билан аниқ рақобатлашади. «EастМед» қувури газни Исроилнинг «Левиафан» ва «Тамар» конларидан ва Кипрнинг «Афродита»си дан – Кипр орқали Грецияга, сўнгра Италияга етказиб беришга имкон беради деб тахмин қилинган.

Европа Иттифоқи Россия четлаб ўтиб, бу янги лойиҳани қўллаб-қувватламоқчи

Европа Иттифоқи 2021-2022 йилларда Россияни четлаб ўтиб газ олиш учун Жанубий газ йўлагининг ушбу янги элементини молиявий қўллаб-қувватлашни мақсадга мувофиқлиги тўғрисида якуний қарор қабул қилишни режалаштирган. «EастМед» қурилиши «Газпром»нинг Греция, Болгария ва Италия бозорларидаги мавқеини янада сусайтириши мумкин эди, чунки 2021 йилда бошланган «Транс-Адриатик газ қувури» орқали Озарбайжон газининг тижорат таъминотидан кейин рақобат кучайган.

Шарқий Ўрта денгиздаги энг муҳим газ конлари ва қувурлари.

Берлиннинг Фан ва Сиёсат Жамғармаси (СWП) тадқиқотчиси Стефан Волфрумнинг сўзларига кўра, Исроил «EастМед» ғоясидан умид қилмоқда. «Исроил улкан «EастМед» лойиҳаси амалга ошишини яна 5-10 йил кутишни истамайди, чунки гап дунёдаги энг узун сув ости газ қувури ҳақида кетмоқда», – дейди ДW сўзларини келтирган Стефан.

Экспертнинг сўзларига кўра, Исроил газ қазиб олишни янада ривожлантириш учун экспортдан тушадиган даромадни тезроқ олишга интилмоқда.

Исроил газининг нисбатан кам миқдордаги таъминоти ҳам Европа ва Туркия бозорларида «Газпром» ва «НОВАТЭК» учун қўшимча рақобатни келтириб чиқаради.

«Газпром учун газ қувури этказиб бериш варианти хавфли эди, Мисрнинг табиий газ кони Россиянинг «НОВАТEЭК» компаниясига ҳам таъсир қилади, чунки табиий газининг 80% Европага юборилмоқда. Табиий суйилтирилган газ энди нархлар ошган бозорларга боради », – дея тушунтиради Юшков.

Экспертнинг фикрига кўра, келажакда Исроил гази Мисрнинг табиий газ заводлари учун асосий манбага айланиши мумкинлиги истисно қилинмайди. Нисбатан яқинда Мисрда ишлаб чиқариш камайиб бораётганини ва экспорт қилувчи мамлакат газнинг импортчисига айланганини та‘кидлаб, – «Eнди Миср ишлаб чиқаришни кўпайтиришга муваффақ бўлди. Аммо вазият такрорланмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди» –дейди.

Устунлик Россия Озарбойжон ва Жазоирда қолади, қачонки…

«Газ бозорида рақобат кучаймоқда, шу жумладан, яқинда ишлаб чиқариш бошланган Шарқий Ўрта ер денгизи конларидан етказиб берилиши мумкин. Қўшимча газнинг кириб келиши аллақачон фаолият кўрсатаётган етказиб берувчилар, жумладан, Газпром учун нархларни пасайишига олиб келади. Аммо Миср, Исроил ва Кипрдан табиий газ шаклида етказиб бериш имконияти қувурларни етказиб беришдан кўра қимматроқ бўлади, шунинг учун уларни иқтисодий асослаш қийин бўлади », – деди Миллий энергия хавфсизлиги жамғармасининг етакчи мутахассиси, Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети ўқитувчиси, Станислав Митрахович.

Бироқ, унинг сўзларига кўра, Европадаги баъзи харидорлар диверсификация учун тўлашга тайёр бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, нарх устунлиги газ етказиб берувчилар – Россия, Озарбайжон ва Жазоирда қолади. «EастМед қурилиши ушбу минтақада Кипр ва Грециянинг Туркия билан қарама-қаршилиги сабабли геосиёсий ва тўғридан-тўғри ҳарбий хатарлар билан боғлиқ, табиий газ ҳарбий ва сиёсий хатарларни четлаб ўтиш нуқтаи назаридан анча қулайдир»- деди Митрахович.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг