Исломофобия. Ҳиндистонда поезд қўрқичиси ўз ҳамкасби ва уч йўловчини ўлдирди.

0
2061
Фото: Al Jazeera

Темир йўл хавфсизлик хизмати ходими Мумбайдан Жайпурга ҳаракатланиб кетаётган поездда ўзидан юқори лавозимдаги ҳамкасбини отиб ўлдирди, дея хабар бермоқда Ал-Жазира.

Ҳиндистонлик темир йўл қўриқчиси поезддаги ҳамкасби ва уч йўловчини отиб ўлдиргани учун ҳибсга олинди.

Полиция томонидан гумонланувчи шахс Темир йўл қўриқлаш кучлари (RPF) констетабли 33 ёшли Четан Сингх эканлигини аниқлади. У душанба куни эрталаб Central Superfast Express поездида Жайпур Мумбай бортида содир бўлган отишмадан сўнг бош вазир Нарендра Моди ва Ҳиндистоннинг энг кўп аҳоли яшайдиган Уттар-Прадеш штати вазири (ҳокими) Йоги Адитьянатҳ исмларини айтиб шарафлаган.

Илгари Тwиттер номи билан танилган, ҳозирда Х ижтимоий медиа платформасида кенг тарқалган видеода Сингх бир қўлида милтиқ билан қонга ботган жасад ёнида турибди.

«Агар сиз Ҳиндустанда (Ҳиндистон) яшашни ва овоз беришни истасангиз, мен сизга айтаманки, бу фақат Моди ва Йоги», дейди у Ал-Жазира томонидан тасдиқланган видеолардан бирида.

Ҳиндистоннинг ANI ва PTI ахборот агентликлари томонидан эълон қилинган видеоларда поезднинг айрим қисмларида қонга беланган ранзалар ва синган ойналар акс этган.

Сингх эрталаб соат 5:00 атрофида Махараштра штати жануби-ғарбий қисмидаги Палгар шаҳри яқинида ҳаракатланаётган поездда РПФ (ASI) ёрдамчи инспектори  Тика Рам Мина ва уч йўловчини отиб ўлдирганликда айбланмоқда.

Айтилишича, Сингх ўзининг 57 ёшли ҳамкасби ва йўловчини ўлдириш учун хизмат милтиғидан 12 марта ўқ узган. Ҳиндистон матбуотининг хабар беришича, кейинроқ Сингх бошқа иккита вагондаги яна икки йўловчини ўлдирган.

Қурбонлардан икки нафари 64 ёшли Абдул Қадар ва билагузук сотувчи 48 ёшли Асгар Аббос Али экани аниқланган, деб хабар беради indianexpress.com. Учинчи қурбоннинг шахси ҳали аниқланмаган.

«Тонг соат 6 да биз РПФ навбатчиси эскорт билан ўт очгани ва тўрт киши отиб ўлдирилгани ҳақида маълумот олдик, улардан бири ASI эди», деди Мумбайда журналистларга темир йўл бошқармаси бошлиғи Нираж Верма.

Indian Express хабарига кўра, Сингх Мина билан жанжаллашиб қолган, шундан сўнг Сингх хизмат милтиғидан лавозими бўйича юқори турувчи ҳамкасбига қарата ўқ узган.

Кейинчалик темир йўл ходими бу хабарни рад этди ва Сингх «ўша пайтда ўзини яхши ҳис этмагани ва шунинг учун ўзини йўқотиб қўйганини» айтди.

“У бесабр, жудда жиззаки эди. Ҳеч қандай жанжал  бўлмасада, шунчаки ўзидан чиқиб, бошлиғини отиб ташлади ва кейин эса кўзига кўринганларнинг ҳаммасига ўқ отишни бошлади», – деган RPF (Ғарбий темир йўл) бош инспектори Правин Сингх сўзларидан иқтибос келтирди ANI.

Отишмадан сўнг асли Уттар-Прадеш штатидаги Хатраслик Сингх Мумбайдаги Боривали бекатида поезддан тушган ва у ерда маҳаллий полиция томонидан ҳибсга олинган.

Давлат темир йўл полицияси комиссари Равиндра Шисвенинг айтишича, гарчи тергов бошланган бўлсада, отишма сабаблари ҳозирча номаълум.

«Нафрат жинлари чиқиб кетди»

Ўлимга олиб келган отишма ижтимоий тармоқларда мухолифатдаги Ҳиндистон Миллий Конгресси партиясининг юқори мартабали раҳбари Жайрам Рамеш томонидан қораланган ва буни “совуқ қонли қотиллик” деб атаган.

«Нафрат жини ёпиқ кўзадан чиқиб кетди ва уни қайтариш учун катта жамоавий саъй-ҳаракатлар керак бўлади», деб ёзди Рамеш твиттерда.

У «нафрат ва зўравонлик» учун айбни ҳукмрон Моди Бҳаратия Жаната партияси (БЖП) зиммасига юклаган ва унинг юқори раҳбарлари «Ҳиндистоннинг ижтимоий тузилишини йўқ қилишда иштирок этаётганини» айтди.

Мусулмонлар ва бошқа чекка гуруҳлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Бутун Ҳиндистон Мажлиси-Иттеҳад-ул-Муслимин (AIMIM) партияси раҳбари, мусулмон депутати Асадудин Увайси воқеани “мусулмонларга қарши қаратилган террористик ҳужум” деб атади.

Махараштра штатидаги БЖП депутати батафсил тергов  ўтказишга чақирди. Indian Express хабарига кўра, Маниша Чаудхари «ҳодисанинг аниқ сабабини билиш учун тергов зарурлигини» айтди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг