Қошиқчини қаллиғи Трампнинг саудиялик журналистни ўлдирилишига бўлган муносабатини танқид қилмоқда

0
1911
Манба: www.washingtonpost.com

Туркияда ўлдирилган Саудия журналисти Жамол Қошиқчининг қаллиғи чоршанба куни АҚШнинг бу қотилликка бўлган муносабатини танқид қилиб чиқди. Бу хақда The Washington Post ёзмоқда. Жумладан, мақолада Трамп маъмурияти жиддий оқибатлардан қочиб, Саудия ҳукуматига шундай жиноятлар учун рухсат бериб, Америка қадриятларини ҳимоя қила олмади, дея айтилмоқда.

Қошиқчи «ҳар доим АҚШни вазиятни танқид қилиш ва ҳокимиятга ҳақиқатни айтиш учун қўллаб-қувватлаган», деб айтган Чингиз ҳоним Чоршанба куни «Вашингтон Пост» журналистлари билан суҳбатда. «Жамол АҚШнинг бу ишларга муносабатини кўриб жуда хафа бўлган бўларди.»

Чингизнинг бу сўзлари, Трамп маъмуриятининг матбуот эркинлигига ва инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузишга қаратилган қотилликка нисбатан суст реакцияси ҳақида ҳозирги кунга қадар қилинган кучли баёнотдир.

Президент Трамп Марказий разведка бошқармасини Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг операцияни амалга оширишга ваколат бергани ва Яқин Шарқдаги узоқ муддатли иттифоқдошга бирон бир муҳим жазо чораларини қўлламасликка қарши эканлиги хулосаси устидан сўроқ қилди.

Пайшанба куни Вакиллар палатасига кўрсатма берган Чингизнинг айтишича, Саудия ҳукумати ўтган йил октябрь ойида Истанбулда жойлашган Подшоҳлик консуллигида Қошиқчи ўлдирилгани учун Саудия ҳукумати унга компенсация тўламаган ёки ҳатто таъзия билдириш учун мурожаат қилмаган. Лекин, подшоҳлик миллионлаб доллар ва мол-мулкни Қошиқчининг тўртта вояга етган фарзандларига берди.

Чингиз, консулликка кирмасидан олдин Қошиқчини кўрган оҳирги киши эди. АҚШ ва Туркия расмийларига кўра Қошиқчи, Ар-Риёддан жўнатилган қотиллар томонидан ўлдирилган ва бинодан қайтиб чиқмаган.

У Қошиқчи вафотидан кейин Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоған билан суҳбат ҳақида гапирди. Қотилликдан олдин Туркия раҳбари Саудия Арабистони шаҳзодасини подшоҳликнинг юзи ва вакили эканлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Эрдоғаннинг сўзларига кўра, «Ҳозирги пайтда биз кўраётган нарса оддий бир давлат эмас, оддий бир раҳбар эмас». Унинг таъкидлашича, “шаҳзода Салмон ўзбошимчалик билан ўзини тутишга интиладиган одам» эканини қўшимча қилди.

Оқ Уй ва Саудиянинг Вашингтондаги элчихонаси изоҳ бериш юзасидан талабларга жавоб бермади.

Туркия ва Саудия Арабистони рақобатчилардир ҳамда Эрдоған ҳукумати Саудия ўзининг фуқаросини Туркия тупроқларида ўлдирганидан сўнг, Подшоҳликка ғазаб билан муносабат билдирди.

Марказий разведка бошқармаси билан ҳамкорлик қилган турк разведкаси, уларга консуллик ичидаги курашнинг овозини ва Қошиқчининг нафас олиши ёзилган аудиони жўнатди. Туркия кузатув камерасидаги кадрлар Саудия ҳукумати одамлари Истанбулда ўз жиноят изларини яширишга уринишганини кўрсатади ва бу Саудия ҳукумати Қошиқчининг консулликдан соғ-саломат ҳолда чиқиб кетгани ҳақидаги даъволарини рад этишга ёрдам беради.

Саудия ҳукумати, шаҳзода Салмоннинг Қошиқчини ўлдиришга қаратилган операцияларда қатнашганнини ва ҳатто хабардор бўлганини инкор этиб, бу ишни ҳукуматнинг бошқа ходимлари томонидан амалга оширилганини иддао қилди. Саудия ҳукумати қотилик билан боғлиқ 21 кишини тергов қилган ва прокурорлар бевосита иштирок этишда айбланган беш нафар шахс учун ўлим жазосини талаб қилмоқдалар.

Чингизнинг айтишича, у ўтган йили конференцияда Қошиқчи билан учрашган ва яқин орада у билан турмуш қуришни режалаштирган эди. У баъзан Саудия Арабистони унинг паспортини ёки бошқа воситаларини мусодара қилиб, ҳукуматни танқид қилган мақолалари учун ўч олиши мумкинлигидан қўрқишини айтиб келган, бироқ у ўзининг хавфсизлиги учун қўрқмаган.

Қаллиғининг сўзларига кўра, у ўша куни консулликка боришда Қошиқчига ҳамроҳлик қилган ва Қошиқчи уни ташқарида ўз буюмлари билан, шу жумладан, ёниқ телефони билан қолдирганига қарамасдан, уни ўғирлаб кетишлиги мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай ташвиш билдирмаган ёки бирон бир қандай нохушлик бўлганда кимга қўнғироқ қилиш кераклиги ҳақида кўрсатма бермаган.

Қошиқчининг йўқолиши билан Қўшма Штатларга кўчиб ўтишни кўриб чиққан Чингиз, «АҚШ қийин сиёсий вақтни бошидан кечираётганини» ҳисобга олиб, Лондонда яшашни афзал кўрди, ҳозир у ерда яшайди ва докторлик даражасини ёқлаяпди.

Унинг, Қошиқчи жасадини қаердалигини ўз ичига олган узоқ муддатли саволларига жавоб излашга Саудия Арабистони тўсқинлик қилишда давом этди. Туркиялик мулозимлар билан суҳбатларга асосланиб, у «Мен аниқ биламан, улар бирор нарса топмадилар», демоқда.

Натижада у, Қошиқчи тирик бўлиши мумкинлигига умид қилмоқда. «Агар кимдир менинг олдимга келиб, унинг тириклигини айтса, ишонаман», деди у.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг