Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи Re-Structure Group (АҚШ) биноларни табиий офатлардан ҳимоя қилиш учун янги 3D -цементли сэндвич- панелларидан фойдаланишга киришди. Материал аллақачон бутун дунёда кенг қўлланилмоқда. Панеллар оловга, бўронларга ва ҳатто инсоният тарихида кузатилган энг йирик зилзилаларга ҳам бардош бериши мумкин.
Re-Structure Group икки қатор метал сетка орасига жойлаштирилган оловга бардош берувчи кўпик билан 3D тузилмали панелни ишлаб чиқармоқда. Ҳар бир қатор кўпик орқали ўтадиган арматура билан мустаҳкамланган ва панелнинг ўзи бетон билан қопланган.
«Қўшма Штатлардаги уйларнинг 77 фоизи доим у ёки бу табиий офат хавфи остида бўлади. Шарқий соҳил бўйларида -бўронлар, ўрта ғарбда- торнадолар, ғарбда ва қояли тоғлар атрофида- ёнғинлар ва сейсмик фаоллик мавжуд. Бизнинг тизимимиз буларнинг ҳаммасига мувофаққиятли тарзда бардош бера олади», дея баёнот берди RSG 3-D бош ижрочи директори Кен Каллигар.
Материаллар АҚШдан ташқарида ҳудудларда янги ўйлаб топилган нарса бўлмаса-да, ҳозирги кунга қадар уни кенг миқёсда ишлаб чиқариш муаммо бўлиб келган. Бироқ, Австриянинг EVG компанияси бундай панелни ишлаб чиқариш учун машина ускуналарини яратди, бу эса нархларни сезиларли даражада пасайишини таъминлади.