Қирғизистонда намойишлар: Қўшниларимиз нимадан норози?

0
2157
Манба: New Age

25-ноябр душанба куни юзлаб одамлар Қирғизистон ҳукумати биноси олдида намойиш ўтказдилар. Собиқ юқори мартабали мулозимлар 700 миллион долларга яқин пулни ноқонуний равишда ўзлаштирганлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг аҳоли ОАВда текширув ўтказилишини талаб қилмоқда.  Баъзи намойишчилар «Пулимизни қайтаринг» ва «Қирғизистон қашшоқлашгани йўқ,  Қирғизистонни талашмоқда» деб ёзилган плакатларни кўрсатишган.

Шу ойда эълон қилинган бир нечта маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларининг тергов ҳисоботида айтилишича,  уюшган гуруҳ бир неча йиллардан бери Хитой товарларини Қирғизистонга ноқонуний равишда олиб кирган ва кейин ўз даромадларини мамлакатдан ташқарига олиб чиқиб кетган.  Қирғизистон ҳукумати бу айбловлар текширилаётганини маълум қилди.

Москванинг яқин иттифоқчиси бўлган ва Россия ҳарбий авиабазаси жойлашган Қирғизистон Марказий Осиёдаги сиёсий жиҳатдан энг нотинч мамлакат бўлиб, бу мамлакатда 2005 ва 2010-йилларда икки қирғиз президентини ҳукуматдан ағдариб ташлаган  исёнлар бўлиб ўтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг