Полиция Киевдаги бинога бомба ташланганини теракт, деб баҳолади

0
1674
Манба: korrespondent.net

Киев полицияси Панковская кўчасидаги бинога улоқтирилган бомба юзасидан теракт моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда 26 август, душанба куни полиция матбуот хизмати хабар берди дея хабар бермоқда корреспондент.nеt нашри.

Хабар қилинишича, тунги соат 1:30 да полицияга Панковская кўчасидаги уй яқинида портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойини текшириш чоғида кўрсатилган манзилга келган мутахассислар номаълум шахслар бинога гранатамётдан ўқ узишганини, қурол уйдан ташқаридаги йўлакда топилганлигини аниқладилар. Қолган ўқ-дорилар экспертизадан ўтказилиб, келиб чиқиши аниқланмоқда.

«Отишма оқибатида ҳеч ким жабрланмади, деразалар ва идораларнинг хоналари шикастланган», – дея таъкидлади полиция.

Киевнинг бутун полиция кучлари тажовузкорларни қидиришга қаратилган, махсус операция режаси ишлаб чиқилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари CCТV камераларининг мавжудлигини аниқламоқда, улар отиш дақиқасини, яқинлашиш йўлини ва тажовузкорларнинг кетишини ёзиб олишлари мумкин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг