Помпео: Икки ва кўп томонлама диалогларни йўлга қўйиш – Яман инқирозидан чиқишнинг ягона йўли

0
2326
Манба: Reuters

Саудия Арабистони Мудофаа вазирининг ўринбосари шаҳзода Халид бин Салмон бин Абдел-Азиз АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан учрашди. Унда томонлар икки томонлама ва минтақавий масалаларни, жумладан, Форс кўрфазида транспорт ва навигация хавфсизлигини кучайтириш заруриятини, Теҳроннинг минқатадаги фаолияти ва  шунингдек, беқарор вазиятни муҳокама қилишди. Бу ҳақида Саудия Арабистони «Ашарқ ал-Авсат» хабар бермоқда.

Музокаралар давомида Саудия мудофаа вазирининг ўринбосари ва АҚШ давлат котиби Ямандаги вазиятга эътибор қаратдилар. Томонлар икки ва кўп томонлама диалоглари можарони ҳал қилишнинг ягона йўли ва Яманнинг бирлигини сақлаш кафолати эканлигини таъкидладилар.

Помпеонинг таъкидлашича, Вашингтон инқирозни Яманда барқарорликка эришиш учун барча томонлар ўртасида музокаралар орқали ҳал этишни қўллаб-қувватлайди. АҚШ ташқи ишлар вазири, шунингдек, шаҳзода Холид билан учрашув ниҳоятда самарали ва сермазмун ўтганини таъкидлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг