Венесуэлада юз бераётган воқеалар юзасидан халқаро тергов талаби билан чиқаётган Бразилия делегацияси БМТга мурожаат қилмоқда. Бу ҳақида «UOL» хабар бермоқда.
Бразилия БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига мурожаат қилди, унга Колумбия, Аргентина, Чили, Коста-Рика, Перу, Гватемала ва Канада вакиллари ҳам имзо чекишди. Улар Венесуэла бўйича махсус комиссия тузишни таклиф қилмоқдалар. Агар унинг аъзолари ушбу мамлакатда инсон ҳуқуқларининг бузилиши содир бўлаётганлигини аниқласа, бу жиноий тергов учун сабаб бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Кореяга нисбатан ҳам БМТ комиссияси иш олиб бормоқда.