Жириновский Ўрта Осиёдан келган муҳожирларни Россияга киритмасликка чақирди

0
1793
Очиқ манбадан олинган

Коронавирус пандемияси даврида Россияни кўплаб меҳнат муҳожирлари тарк этишди, уларни Россияга қайтармаслик керак, дея баёнот берди россиялик сиёсатчи ва ЛДПР раҳбари Владимир Жириновский Telegramда. Унинг таъкидлашича, Россияда меҳнат муҳожирларининг қайтишини чеклаш керак.

«Бизда ҳозир шундоқ ҳам ишсизлар сони кўпайиши мумкин ва иш ўринлари аввало Россия фуқаролари учун керак», деди сиёсатчи. Аммо Россия Ўрта Осиё мамлакатларига мўл-кўл ўсадиган мева, сабзавот ва реза меваларига буюртмалар бериш билан ёрдам кўрсатиши мумкин. Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига ўз уйларида қолиб ишлашсин ва Россия эса улардан ҳатто олдиндан тўлови қилиб бериш йўли билан ҳам маҳсулот сотиб олади.

Қайд этиб ўтиш керакки, бу Жириновский томонидан билдирилган ягона таклиф эмас. Бир неча кун олдин ЛДПР раҳбари Россиядаги барча даражадаги депутатлар сонини икки бараварга қисқартириш ва Федерация Кенгашини бутунлай тугатиб юборишни таклиф қилди. Бунинг сабаби ваколатларнинг такрорланишидир, чунки Давлат Думасининг кўплаб депутатлари бир мандатли сайлов округларида сайланганлиги сабабли, минтақалар номидан ҳам вакиллик қилишади.

Сенаторлар Жириновскийнинг бу таклифини популизм деб аташди, аммо қайсидир жиҳати билан унинг таклифларида жон борлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг