Буюк Британияда вакцина гувоҳномаси билан боғлиқ қонун олиб ташланиши мумкин

0
1048
Фото:www.euronews.com

Буюк Британияда COVID-19га қарши вакцина олган фуқароларга бериладиган паспортлар бекор қилиниши мумкин. Ҳукумат ушбу ҳужжатни мамлакатда тадбирларнинг қонуний талаби сифатида эътироф этилишини хоҳламаяпти. Бу ҳақда The Daily Telegraph нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Британия Консерватив партияси ва фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан вакцина сертификатлари берилиши истиқболига нисбатан хавотир кучаймоқда. Aпрель ойида Бош вазир Борис Жонсон ҳам мазкур ҳолат юзасидан ахлоқий муаммоларга шаъма қилган эди.

Ҳозирда гувоҳномалар бўйича текширувлар олиб борилмоқда. Аммо расмийлар уларни мамлакат ҳудудида ишлатилишини таъминлаш билан боғлиқ қонунни ўзгартириш имконияти йўқ, деб ҳисоблайди.

Ҳукумат вакили Reuters агентлигига электрон почта орқали юборган баёнотида вакцинани сертификатлаш бўйича текширув ҳали ҳам давом этаётгани ва ҳалигача қарор қабул қилинмаганини айтган.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг