Грузия президенти НAТО Бош котибини Қора денгиздаги барқарорликни фаолроқ таъминлашга чақирди

0
844
Фото:(tass.ru)

НAТО Бош котиби Енс Столтенберг билан телефон орқали суҳбатда Грузия Президенти Шимолий Aтлантика алянсини Қора денгиз минтақасида барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларда фаолроқ иштирок этишгача қирди. Бу ҳақда пайшанба куни Грузия раҳбарининг маъмурияти маълум қилди.

«Саломе Зурабишвили ва Енс Столтенберг Қора денгиз хавфсизлигининг муҳимлигини муҳокама қилдилар. Президент портлар ва Қора денгиз минтақасида барқарорликни таъминлаш учун НAТОни янада кўпроқ жалб қилиш муҳимлигини таъкидлади», дейилади хабарда.

Суҳбатда 14 июн куни Брюсселда бўлиб ўтадиган НAТО саммитига ҳам тўхталиб ўтилди ва очиқ эшик сиёсатининг аҳамияти таъкидланди, дея қўшимча қилди маъмурият.

Столтенберг Зурабишвилини 19 апрелдаги Европа Комиссияси раҳбари Чарлз Мишел воситачилиги билан имзоланган сиёсий инқирозни бартараф этиш бўйича расмийлар ва Грузияоппозицияси ўртасида сиёсий келишувга эришилгани билан табриклади. Томонлар Aфғонистондан тинчликпарвар кучларни олиб чиқиш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.

Грузия 1990-йилларнинг охиридан бери НAТО билан ҳамкорлик қилиб келади. 2002 йил ноябр ойида Президент Эдуард Шеварднадзе Прагадаги саммитда мамлакатнинг алянсга аъзо бўлиш истаги ҳақида эълон қилди. Бу интилишни кейинги Президент Михаил Саакашвили тасдиқлади. 2012 йил октябр ойида «Грузия орзуси» коалицияси ғалаба қозонганидан кейин ҳокимият тепасига келган ҳукумат НAТОга интеграциялашув жараёнини давом эттирди, аммо шу билан бирга янги ҳокимият «Россия Федерацияси билан муносабатларни аста-секин нормаллаштиришга эмас ҳудудий яхлитликка зарар етказиш «мамлакат ташқи сиёсатининг» энг муҳим вазифаси деб қабул қилди.

 Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг