Қирғизистонда ишлаш учун рухсатномаларнинг 77 фоизи Хитой фуқароларига берилди

0
1910
Манба: economist.kg

Жорий йилнинг етти ойи давомида дунёнинг 81 мамлакатидан 8757 чет эл фуқароси Қирғизистонда ишлаш учун рухсат олди. Бу 2019 йилда ҳукумат томонидан тасдиқланган квотанинг (17410 киши) 50 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Давлат кадрлар хизматининг матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади economist.kg.

Ишга рухсатномаларнинг энг кўпини Хитой фуқаролари олган – 76,6% (6711 киши), Туркия – 6,7% (588 киши), Жанубий Корея – 2,7% (238 киши), Покистон – 2,1% (186 киши), АҚШ – 1,3% (113 киши), Ҳиндистон ва Ўзбекистон – ҳар бири 1,2% (104 ва 101 киши).

Аксарият чет элликлар Бишкек (43%), Жалолобод (25%) ва Чуй (16%) вилоятларида ишлайди. Хорижлик ишчиларнинг энг кам қисми Боткен (1,1%) ва Талас (0,4%) вилоятларига тўғри келади.

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича чет элликларнинг энг кўп оқими саноат ва қурилиш (42%), энергетика ва тоғ-кон саноати (25%), савдо ва умумий овқатланиш (21%) соҳаларига тўғри келди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг