Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги: Роҳинжа қочқинларини Бангладешдан ватанига қайтариш Ҳиндистон манфаатларига тўлақонли мос келади

0
1655
Манба: Regnum

Дакка сафари чоғида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманиам Жаишанкар Бангладешнинг роҳинжа қочқинларини Мянмага қайтариш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади. Унинг таъкидлашича, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири роҳинжа қочқинларини ватанига қайтариш «Ҳиндистон манфаатларига жавоб беради». Бу ҳақида Бангладешда нашр қилинган «Prothom A’lo» нашри хабар бермоқда.

Бирлашган матбуот анжуманида Субраманиам Жайишанкар ва унинг бангладешлик ҳамкасби Абул Калам Абдул Момен қочқинларни Мянмага тез ва хавфсиз равишда қайтариш зарурлигини таъкидладилар. Ҳиндистон ТИВ раҳбари Ҳиндистон Бангладешдаги қочқинлар лагерларида ва Мянмадаги Рахин штатида Роҳинжанинг аҳволини яхшилаш учун кўпроқ молиявий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ҳиндистон Мянмада ватанига қайтган қочқинлар учун 250 та уй қурган эди.

Эслатиб ўтамиз, 22 август куни Мянма ва Бангладеш яна Роҳинжа мусулмонларини Бангладешдаги Кокс-Базаридан қайтаришга ҳаракат қилишади. Қайтарилиши керак бўлган қочқинларнинг умумий сони 3540 кишини ташкил этади. Бангладеш раҳбарияти Роҳинжаликларни Бангладешдан мажбуран чиқиб кетишга мажбурламаслигини ва «ватанига қайтариш хавфсиз ва ихтиёрий бўлиши керак» эканлигини таъкидлади.

Аввалроқ, 2018 йилда Даккада аллақачон қочқинларни ўз ватанларига қайтаришга уринишган эди. Роҳинжаликларнинг Бангладешдаги Кок-Базарини тарк этиш истаги йўқлиги сабабли икки мамлакатнинг саъй-ҳаракатлари муваффақиятсиз якунланди. Бангладешда Мянмадан келган қочқинларнинг умумий сони 730 минг кишига тенг.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг