Япониянинг Россия томонидан қўлга олинган кемалари қўйиб юборилди

0
1725
Manba: The Moscow Times

23 декабрь сешанба куни Россия томонидан назорат қилинадиган ороллар яқинида Япониянинг ҳибсга олинган бешта балиқчи кемаси қўйиб юборилди. Кема экипажи аъзоларининг соғлиғи яхши. Бу ҳақда Япония Вазирлар маҳкамаси бош котиби Йошиҳиде Суга хабар берган.

«Бешта кема ва экипаж аъзоси,  жами 24 киши Немурога (Хоккайдо ороли) эрталаб соат 10 да жўнаб кетди. Улар бугун кечқурун манзилга етиб келишади. Айни пайтда экипаж аъзоларининг соғлиғида муаммолар йўқ»,  деди Суга матбуот анжуманида.

Мазкур бешта кема 17 декабрь куни Россия назорат қиладиган оролларда ов қилаётган бўлган. Улар балиқ ови тўғрисидаги келишувни бузганликда гумон қилиниб, тергов қилиш учун ҳибсга олинади. Экипаж 6,4 миллион рубл (103 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлаганидан кейин қўйиб юборилган.

Маълумот ўрнида, Япония Россия томонидан иккинчи жаҳон урушида босиб олинган Курил оролларини ўзиники деб даъво қилади. Бу баҳсли ороллар сабаб икки давлат ўртасида расмий тинчлик шартномаси имзоланмай қолганди.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг