Эрон ракеталарга қарши ҳимояланиш тизимини намойиш қилди

0
2014
Манба: Saudi Gazette

АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишмовчиликлар тобора кескин тус олаётган бир пайтда  Эрон ҳаводаги ракетага қарши мудофаа тизимини намойиш этди.

Президент Ҳасан Руҳонийнинг «Bavar-373» ракета тизимининг очилиш маросимида қатнашганини давлат телевидениеси намойиш қилди. Ушбу тизимни Эрон ОАВлари Россиянинг С-300 ракета тизимига рақобатчи, деб таърифлаган.

«Ушбу узоқ масофали ҳаво мудофаа тизими билан биз 300 км (190 миля) дан узоқроқ масофада нишон ёки самолётларни аниқлай оламиз,  уларни 250 км масофада блоклаб қўя оламиз ва 200 км масофада йўқ қилишга қодирмиз»,  деди Мудофаа вазири Амир Хатами ўзининг  телевизордаги чиқишида.

Ғарб ҳарбий таҳлилчиларининг таъкидлашича,  Эрон тез-тез ўз армиясининг қудратини таърифлашни бўрттириб юборади.

Июнь ойида Эрон Форс кўрфазида АҚШнинг ҳарбий кузатув мосламасини ракета билан уриб туширди.  Унинг таъкидлашича,  учувчисиз самолёт  Эрон ҳудудида бўлган,  аммо Америка Қўшма Штатлари самолёт халқаро ҳаво ҳудудида бўлганлигини даъво қилмоқда.

Сешанба куни АҚШ Давлат котиби Майк Помпео БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишида Эрон ядровий келишувига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Эронга қурол-яроғ тақиқи 2020 йил октябрида тугаши ҳақида эслатиб ўтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг