Сурия Туркиянинг Идлиб шаҳридаги кузатув пунктига ҳужум қилди

0
1688
Манба: Hurriyat Daily

Башар ал-Асад қўл остидаги Сурия ҳукумати ўтган йилги сулҳ битимини бузган ҳолда,  пайшанба куни мамлакатлатнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Туркиянинг ҳарбий кузатув пунктига ҳужум қилди,  дея хабар беради Anadolu агентлиги.

Ҳукумат реактив самолётлари кузатув пункти яқинида оғир пулемётлардан ўқ узди. Аммо ҳеч ким зарар кўрмаган. Сирман шаҳридаги 8-кузатув пости Хон Чайхун  шимолда жойлашган бўлиб,  ушбу минтақада ҳали ҳам оз сонли мухолифат жангчилари ва ҳукумат  тузумига қарши қуролланган жангчилар мавжуд.

Ўтган йил сентябрь ойида Туркия ва Россия Идлибни тажовузкор ҳаракатлар тақиқланган ҳудудга айлантиришга келишиб олган эдилар. Келишувга биноан,  Идлибдаги мухолиф гуруҳлар ҳозир бўлган жойларида қоладилар,  Россия ва Туркия эса, бу ерда жангларнинг қайта бошланишига йўл қўймаслик учун биргаликда ушбу ҳудудни назорат қилишлари керак эди. Бироқ Сурия ҳукумати ва унинг иттифоқчилари бу ҳудудда тез-тез ҳужумлар уюштириб,  сулҳ шартларини бузмоқда.

Ҳозирги пайтда Идлибда қарийб 4 миллион аҳоли истиқомат қилади.  2011 йил бошида Асад ҳукумати демократия тарафдори бўлган намойишларни шафқатсизларча бостиргандан кейин Сурияда  шафқатсиз фуқаролик уруши давом этиб келмоқда.

БМТ расмийларига кўра, Сурияда шу кунгача  юз минглаб одамлар ҳалок бўлган ва 10 миллиондан ортиқ киши бошқа жойга кўчиб ўтишга мажбур бўлди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг