“Сиз уйда қолишингиз керак”

0
1764
Фото: REUTERS/Lee Smith

Душанба куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун аҳолига уйда қолишни буюрди.

“Барча асосий дўконлар зудлик билан ёпилиши керак ва одамлар оила ёки дўстлар билан учрашмасликлари керак. Акс ҳолда улар жаримага тортиладилар”, деди Жонсон телевидения орқали халққа қилган мурожаатида.

«Ушбу оқшомдан бошлаб мен Британия халқига жуда оддий кўрсатма беришим керак – сиз уйда қолишингиз керак», деди Жонсон.

Одамлар фақат зарур эҳтиёжлари бор нарсаларни сотиб олиш, машғулотлар, тиббий хизматдан фойдаланиш учун кўчага чиқишлари мумкин холос. Шунингдек, ўта муҳим бўлган ишда ишловчилар уйларини тарк этишларига рухсат берилади.

«Полиция ушбу қоидаларга риоя қилмаганларга нисбатан мажбурлаш ҳуқуқига эгадир. Бу қоидабузарларга жарималар солиш ва оммани тарқатиб юбориш орқали амалга оширилади», дея огоҳлантиради Жонсон.

Янги жорий қилинган чоралар уч ҳафта давом этиши ва вазиятга қараб енгиллаштирилиши режалаштирилган.

Янги чораларга биноан, муҳим бўлмаган товарларни сотадиган барча дўконлар, жумладан кийим-кечак дўконлари, шунингдек кутубхоналар, ўйин майдончалари ва очиқ спорт заллари ҳамда ибодатхоналар ёпилади.

Ҳукумат жамоат жойларида икки кишидан кўпроқ одамларнинг йиғилишини ва барча ижтимоий тадбирларни, хусусан тўй ва чўқинтириш маросимларини тўхтатади. Аммо дафн маросимлари тўхтатилмайди.

Маълумот учун, Буюк Британияда 23 март куни коронавирусдан 54 киши вафот этди ва бу билан умумий қурбонлар сони 335 тага етди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг