Қирғизистон қўшниларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди

0
735
Фото:yandex.ru

Қирғизистондаги Тоқтогул сув омборининг сув сатҳи “ўлик чегара” даражасигача тушиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Қирғизистон энергетика ва саноат вазири ўринбосари Таалайбек Ибраев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан ушбу сув омборининг сатҳи камайиши мумкин.

“Бу ҳолат минтақада келгуси йил вегетация даврини муваффақиятли ўтишга имкон бермайди ва, ўз-ўзида маълумки, Тоқтогул сув омборига туташ дарёлар оқиб ўтадиган қўшни мамлакатларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади”, – деди у Бишкекдаги энергетикага оид йиғилишди.

Қирғистонлик амалдор вазиятни ўнглаш учун мамлакат электр энергетика тизимига қўшни давлатлардан ёрдам олиш зарурияти мавжудлигини қайд этди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг