Қирғизистон президенти мамлакатнинг янги ҳукумати шакллантирилганидан кейин истеъфога чиқишга тайёрлигини айтди

0
1786
Фото: Sultan Dosaliev/Kyrgyz Presidential Press Service/Handout via REUTERS

Қирғизистоннинг амалдаги президенти Соранбай Женбеков 9 октябрь куни баёнот бериб, мамлакатда янги ҳукумат шакллантирилганидан кейин истеъфо беришга тайёр эканини маълум қилди. Қирғизистонда шу ҳафтанинг бошидан бери сиёсий беқарорликлар юз бермоқда.

Женбековнинг истеъфо бериш ҳақидаги сўзлари кейинчалик Қирғизистонда янги президент пайдо бўлиши ҳақидаги тахминларни юзага чиқарсада, бу айни пайтда содир бўлаётган тўпалонларни ҳал қилиши эҳтимолдан йироқ.

Қирғизистонда ушбу нотинчликлар якшанба кунги парламент сайловларидан кейин бошланганди. Сешанба куни мухолиф кучларни қўллаб-қувватловчилар пойтахтдаги ҳукумат биноларини эгаллаб олишди. Мухолифлар амалдаги ҳукуматнинг истеъфо беришига ва парламент сайловларининг натижаси бекор қилинишига эришдилар.

Лекин, улар шу пайтгача мамлакатни вақтинча бошқариб турувчи лидерни танлаб олишда келишолмадилар. Қирғизистоннинг ваколати тугаётган парламенти ҳам ҳалигача учта номзоддан бирини мамлакатнинг муваққат раҳбари этиб тайинламади. Уларнинг баъзилари ўзларининг хавфсизлиги туфайли бу ишга қўл ура олмаяпти.

Якшанба кунги сайловда Женбековга яқин бўлган иккита партия энг юқори овозларни олишганди. Лекин, қолган 11 та партия бу сайлов натижаларини рад этди. Ушбу сиёсий жараёнда қатнашган хорижлик кузатувчилар ҳам сайлов овозлари сотилганига ишончли далиллар борлигини таъкидлашган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг