Австралия фуқароси уйғур рафиқаси ва ўғли билан бирга яшашини ҳукуматдан сўраганидан кейин расмий Канберра ушбу баёнот билан чиқди, дея хабар беради Al Jazira нашри.
Аввалроқ Австралия ҳукумати Хитойнинг мусулмонлар озчиликларига нисбатан муносабатини қораловчи баёнотни имзолаган эди.
Хитой тахминан бир миллион уйғур ва асосан туркий тилида сўзлашувчи мусулмон озчиликларини мамлакатнинг шимолий-ғарбидаги қайта тарбиялаш лагерларига тўплаган.
Боланинг отаси Садам Абдусалом, унинг уйғур рафиқаси Надила Вумаер ва ҳеч қачон учрашмаган ўғлини қайтиши учун бир неча ой мобайнида норозилик кампанияси ўтказди.
Чоршанба куни ташқи ишлар вазири Мерис Пайне «Пекиндаги элчихона расман Хитой ҳукуматига Вумаер ва унинг австралиялик фуқароси бўлган ўғлига рухсат беришини талаб қилди», деб айтган.
Бу ҳодиса ҳақида Абдусалом биринчи маротаба жамоатчиликни душанба куни миллий телеканал орқали маълум қилган.
У АФП ахборот агентлигига берган маълумотига кўра, рафиқаси эртаси куни Хитой ҳукумати томонидан сўроқ қилиниши учун олиб кетилган, аммо кейинчалик озод қилинган.
Ташқи ишлар вазири Пайне чоршанба кунги хабарлардан бохабар эканини айтди, аммо «Вумаер Австралия фуқароси эмас, шунинг учун биз консуллик ҳуқуқига эга эмасмиз», дея огоҳлантирди.