Жорий йилнинг 3 октябрь куни тақдимоти бўлиб ўтган «Мендирман Жалолиддин» номли тарихий сериал санъатшунос, тарихчилар билан бирга бошқа оддий кишилар ўртасида қизғин баҳс-мунозаралар ва муносабатларга сабаб бўлмоқда. Сериал тақдимотидан сўнг билдирилаётган олқиш ва мақтовлар, фильм ҳақидаги ижобий фикр ва муносабатлар билан бир қаторда конструктив танқидлар ҳам бор. Жумладан, сериал ҳақида кўпчиликда суръатга олиш жараёнлари Мангуберди юртида бўлмаганлиги, бош ролларда ўзбек актёри танланмаганлиги, шунингдек тарихий хатоликларнинг кўплиги ва бошқа деталистик хатоллар борлиги юзасидан баҳсларни келтириб чиқарди.
Қуйида фейсбук ижтимоий тармоғида муҳокамаларга сабаб бўлган «Мендирман Жалолиддин» сериалига оид айрим муносабатларни эътиборингизга ҳавола этамиз:
«Сериал – сиёсий проект, тушунарли, лекин ҳукумат сал четга чиқиб, ижодкорлар ва мутахассисларга имкон берилмас экан, эски тос, эски ҳаммом!»– деб ёзмоқда «Aмерика овози» журналисти Навбаҳор Имамова
«Сериалга зудлик билан кучли тарихчиларимиз, адабиётшуносларимизни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш керак. Оддий бир мутахассис сифатида менда шунча эътироз бўлса кучли олимларимизда қанча эътирозлар пайдо бўлишини тасаввур қиляпман. Улуғвор ишларни мукаммал бўлгани авлороқ. Зеро ёшларимиз эртага тарихий фактларнинг бузиб талқин қилинишига кўниб кетишларига йўл қўйиб бўлмайди.
Сериал мустақил бир асар бўлганида жудаям мукаммал ҳисобласак бўларди. Лекин бу Хоразм тарихи ҳақидаги фильм. Чет элликлар тайёрлади, дея, ёки ўзимиздан ҳам катта одамлар ўртага тушган дея, масаланинг мухим томонларидан кўз юмиб бўлмайди. Илтимос ва ўтинчим шуки, олимларимиз билан хисоблашинглар…адабиётшуносларимизни жараёнга жалб этинглар…»– дея фейсбук фойдаланувчиларидан бири Ражаббек Ражабов, мутахассис
«Мендирман Жалолиддин” сериали Хоразм туризми учун ҳам яхши пиар бўлади, ҳудуд одатлари, қўшиқ-суворалари эпизодларга сингдириб юборилган.»– дея ўз фикрини билдириб ўтди журналист Азиза Қурбонова
Сериал ойнайи жаҳон орқали 2021 йилнинг январь ойида, «Миллий» ТВ телеканали орқали эфирга узатилиши кутилмоқда. Ўйлаймизки, сериалга санъатшунос, тарихчи ва журналистларимиз билан бир қаторда оддий кино ихлосмандлари ҳам ўз муносабатлари ҳали давом этади. Бизлар билан воқеалар ривожини кузатишда давом этинг.
Озода Чориева тайёрлади.