Путин ва Лукашенко газ баҳоси устида тортишиб қолди

0
1593

Баҳс, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг саммитининг жонли эфири давомида кузатилди, дея хабар беради Анадолу.

Россия ва Белоруссия президентлари, Владимир Путин ва Александр Лукашенко Санкт-Петербургдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқининг саммитида бўлиб ўтаётган учрашувда Россия газининг баҳоси юзасидан баҳслашиб қолди.

Лукашенко, беларусиялик истеъмолчилар учун кўк ёқилғининг 1000 куб метр учун баҳоси 130 долларни, россияликлар учун қўшни Смоленск вилоятида эса газ баҳосини 70 долларни ташкил этганини таъкидлади.

Владимир Путин бунга жавобан, бугунги Беларусияда 1000 куб метр газнинг баҳоси 129 долларни, келгуси йили эса 127 долларни, Германияда эса 250 долларни ташкил этишини таъкидлаб ўтди.

Путин, Россия ҳамкорларининг афзаликлари хақида гапириб, агар Беларусия учун афзаликлар берилмаганда газ баҳоси 129 доллар эмас, балки 200 доллар бўлишини айтган.

Сўнгра Россия президенти муҳокамаларни алоҳида ёпиқ режимда давом эттиришни таклиф қилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг