Хитой хукумати Гонконг намойишчиларини «олов билан ўйнашмасликка» чақирди

0
2145
Манба: Economic Times

Хитой ҳукуматининг сешанба куни қилган расмий баёнотида Гонгконгдаги намойишлар ортида турган «жиноятчиларни» кескин огоҳлантириш билан бир қаторда, уларни жавобгарликка тортишга ваъда берилган. Шу билан биргаликда, баёнотда намойишчиларнинг «олов билан ўйнашаятганликлари» ва расмий Пекиннинг оғир-босиқ реаксиясини заифлик деб баҳолашлари катта хато экани билдириб ўтилган.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Гонгконгда гумонланувчиларни маҳаллий судлар ихтиёрига топширишга имкон берувчи янги экстрадиция ҳақидаги қонун билан боғлиқ норозиликлар кейинчалик анчайин кескин тус олган ҳолда бир неча ҳафта давом этди. Бироз ўтиб, аҳоли ўртасида пайдо бўлган Пекиндаги Коммунистик Партия томонидан ўз эркинликларини чеклашга бўлган қўрқув фонида ушбу намойишлар бутун Хитойга нисбатан норозиликларга айланиб кетди.

«Мен барча жиноятчиларни огоҳлантирмоқчиман: вазиятни нотўғри баҳоламанг ва жимлигимизга нисбатан ожизлик деб баҳо беришга шошилманг», – деб қайд этилди Хитой ҳукуматининг Гонконг ва Макао ишлари бўйича идорасининг Пекиндаги брифингда эълон қилинган ҳужжатида.

Хитой ҳукумати масъул амалдорлари баёнотларида келтирилишича, норозилик намойишлари энг аввалида кичик бир гуруҳ радикаллардан иборат бўлган. Бу гуруҳда асосан адашган ва нотўғри йўналтирилган оддий фуқаролар жам бўлишган эди.

«Биз виждонсиз ва зўравон жиноятчиларга ва уларнинг орқасидаги ифлос кучларга қарата бир сўз айтмоқчимиз: ўт билан ўйнашганлар ҳалок бўлишади», – дейилади сешанба кунги баёнотда. «Бу туртибсизликлар ортида турганлар охир-оқибат албатта жазоланадилар. »

Хитой АҚШ расмийларини Гонконгдаги тартибсизликларни қўзғашдан манфаатдор «қора қўллар» деб атади, аммо ҳозирча бу айбловни қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган ҳеч қандай далилларни келтиролгани йўқ.

Ўтган ҳафта жума куни АҚШ расмийлари Трамп маъмуриятини ҳаддан ташқари куч ишлатганликда айбланаятган Гонконг полициясига келажакда ўқ-дорилар ва оломонни бошқариш воситаларини сотишни тўхтатишга чақирган эди.

Душанба куни полиция Гонгконгдаги намойишчиларга қарши заҳарли газ воситасини қўллади. Норозилик намойишлари ва бунинг ортидан шаҳар иктисодиёти ва ижтимоий ҳаётига етаятган улкан зарарни инобатга олган холда, расмий Пекин томонидан қўллаб-қувватланувчи шаҳар лидери Керри Лам Гонгконгнинг бундан кейинги тараққиёти жиддий хавф остида эканинлигини билдирди.

Бу галги норозилик намойишлари аввалги намойишлардан миқёси ва шиддати жиҳатидан улкан бўлиб, К.Ламнинг истефо бериши норозилик қатнашчиларининг ҳар қандай талабларини қондириши мумкин.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу норозилик намойишлари Гонгконгнинг 1997-йилда Хитой ҳукуматига қйтарилганидан буён юз берган энг катта сиёсий хавф ҳамда 2012-йилда ҳукумат тепасига келган Си Сзинпин маъмуриятида содир бўлган энг йирик муоммолардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг