“Тинчлик остонасида”ги Афғонистонда яна портлаш юз берди

0
1394
Манба: RFE/RL

Чоршанба куни Афғонистон пойтахти Кобулда полиция идораси яқинида бомба ўрнатилган машина портлаши натижасида камида 34 кишини жароҳат олди.

Портлаш учун ҳеч қайси жангари гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.

Бомба ўрнатилган машина станция яқинидаги назорат-ўтказиш пунктида тўхтатилганида портлади, деди ИИВ матбуот котиби Нусрат Раҳими.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, 34 ярадор касалхоналарга ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Толибон ва АҚШ ўртасида тинчлик музокаралари олиб борилябди. Унга кўра АҚШ ўз қўшинларини Толибоннинг бошқа террористик ҳаракатларини қилмаслик ваъдасига биноан мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг