Путин Саудия подшоҳи билан Қошиқчи иши бўйича бораётган терговни муҳокама қилди

0
1526

Россия Президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд ўзаро телефон орқали, журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши юзасидан суҳбат ўтказди. Икки мамлакат раҳбарларининг суҳбати, пайшанба куни кечқурун, Саудия томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтди, дея хабар беради АиФ, Кремлга таяниб.

Саудия подшоҳи Путинга жиноятнинг барча тарафларини очиб ташлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар хақида гапириб берди, шунингдек, Ар-Риёднинг айбдорларни жавобгарликка тортиш борасидаги амалий ҳаракатлари тўғрисида тўхталиб ўтди, деб ёзади Саудия матбуот агентлиги.

Қошиқчи иши билан бир қаторда, раҳбарлар икки томонлама ҳамкорлик, жумладан, энергетика соҳасидаги масалалар ҳақида гаплашиб, Сурия ва Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашдилар, деб қўшимча қилади АиФ, Кремлга таяниб. 

Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд Путиннинг Саудия Арабистонига ташрифи бўйича таклифномани тасдиқлади.

Саудиялик журналист Жамол Қошиқчи октябрь ойида, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги Бош Консуллигига ташрифидан сўнг ғойиб бўлган эди. Кейинчалик унинг ўлдирилгани аниқланди. 

Дастлаб, Ар-Риёд Қошиқчининг дипломатик ваколатхонасида ўлдирилганини инкор қилди, кейинчалик, унинг ўлимини тан олган эди. 
Ўтган сешанба, 23 октябрь куни марҳумнинг жасади топилган. 

Саудия Арабистони Бош прокурори журналистнинг ўлдирилиши қасддан амалга оширилганлиги хақида баёнот берди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг