Биологлар жароҳат ва куйиш оқибатида ҳосил бўлган яранинг тузалишини икки баробар тезлаштирадиган гель яратдилар.

0
1995

Стенфорд Университетининг молекуляр биологлари ярани ва бошқа жароҳатлари тузалиши вақтини қисқартирадиган гелни яратдилар. Тадқиқот ишланмаси аллақачон сичқонларда муваффақиятли синовлардан ўтди, дея ёзади Advances in Wound Care.

Маълумки, тирик организмларнинг барча тўқималари кичик электр майдон ҳосил қилади.

Тўқималар деформацияси юзага келганда – яъни, кесилиш ёки куйиш пайтида –  ўша соҳада бўшлиқ пайдо бўлади ва тери тўқималари ёки бошқа тўқималар уни тузатиш учун жойини тўлдиришга уринади.

Биологлар FL2 генини блоклайдиган ва жароҳат жойининг  тузалишини тезлаштирадиган қисқа РНК- молекулаларини яратдилар. Кейин, ҳосил қилиб олинган моддага, мавжуд бактерицидлар гелларидан бирига қўшилди.

Стенфорд университети:

«Яралар нафақат тезроқ тузала бошлади, балки ҳақиқий тўқималарнинг янгиланиши (регенерацияси ) содир бўлди. Яранинг ичида тери нафақат «ўсди», балки соч толали қопчалар ва бошқа безлар ҳам пайдо бўлди. Бундай крем нафақат кесилиш билан боғлиқ жароҳатларни даволаш учун, балки жангларда пайдо бўладиган ва сурункали жароҳатларни ҳам тузатишда қўлланилиши мумкин «.

Илгари, Скрипс Илмий-тадқиқотлар университетининг кимёгарлари терапевтик препаратларда ишлатиладиган, молекулаларнинг мукаммал уч ўлчовли шаклини яратишга имкон берувчи PSI атом гелини яратган эди.

Бу кашфиёт дориларнинг самарадорлигини сезиларли даражада яхшилайди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг