«Путин одамлари»: Ҳуқуқ-тартиботчиларнинг Россия ҳокимияти тепасига келиши ҳақида Буюк Британияда китоб чиқди

0
1882
Фото: Mikhail Svetlov/Getty Images

Буюк Британияда «Путин одамлари: Қандай қилиб КГБ Россияни эгаллаб олди ва кейин Ғарб билан шуғулланди» китоби нашр этилди. Унинг муаллифи, «Financial Times» нинг собиқ журналисти Кэтрин Белтон «Россиянинг пуллари ва таъсири остидан чиқиб келаётган ҳозирги таҳдидларга ойдинлик киритади», деб ёзади The Guardian.

Китобда, Россия президенти Владимир Путинга яқин КГБнинг собиқ зобитлари ва ҳуқуқ -тартиботчилар постсовет иқтисодиётидаги муҳим компанияларни ва давлат институтларини яширин равишда қандай қилиб эгаллаб олганликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Муаллиф пуллар ҳақидаги ҳикоясини кўплаб Кремлдаги инсайдерлар, дипломатлар, разведка ходимлари, прокурорлар, бандитлар ва олигархларнинг гувоҳликлари билан мустаҳкамлайди. Китобнинг асосий эпизоди – Путинга яқин бўлган одамлари томонидан ЮКОСни эгаллаб олиниши ҳақидаги ҳикоя ҳисобланади.

Белтоннинг фикрига кўра, ҳуқуқ-тартиботчилар ҳали СССР парчаланишидан олдин, Совуқ Урушнинг охирларида, Кремлга маъқул келадиган сиёсий ҳаракатларни молиялаштириш учун хориждаги сохта компаниялар орқали пул ювишнинг мураккаб усулларини ўрганишган ва Ғарб технологияларини Совет Иттифоқига контрабанда сифатида қайтариш учун ноқонуний тармоқларни ишлаб чиққан.

Улар Ғарб раҳбарларини обрўсизлантириш учун соҳта ахборот (дезинформация) тарқатишди, тадбиркорлар ва мансабдор шахсларни шантаж қилиш учун айбловчи далиллардан фойдаланиш ишларини такомиллаштирдилар, шунингдек террористик ва уюшган жиноятчилар гуруҳлари билан иттифоқ туздилар. Глобаллашув ва Интернет даврида ишлаб чиқарилган ушбу воситалар Кремлнинг Россия ва бошқа мамлакатлардаги таъсирини ҳамон қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Шу билан бирга, Путин китобда кейинги йиллар учун ўз ҳаракатларини олдиндан тайёрлаб борадиган ёвуз одам сифатида кўрсатилмаган. «Аксинча, у ўзининг қудрати, бойлиги ва халқаро обрўсини ошириш учун ҳар қандай қуролдан фойдаланишга, ҳар қандай қоидаларни бузишга ва ҳар қандай тизимни йўқ қилишга тайёр бўлган виждонсиз ва зийрак операторга ўхшайди», дея китоб ҳақида ёзади The Guardian.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг