Саудия валиаҳд шаҳзодаси Жамол Қошиқчини «хавфли исломчи» деб эълон қилди

0
1790

Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, АҚШ президентининг куёви Жаред Кушнер ва АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича президентининг ёрдамчиси Жон Болтон билан телефон орқали сўзлашиб, Истанбулдаги САП бош консуллигида ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчини «Мусулмон биродарлар» исломий ташкилотининг аъзоси эканлигини маълум қилди. 

The Washington Post газетасининг ёзишича, бу суҳбат журналистнинг йўқолиши ҳақидаги ахборот матбуотда пайдо бўлганидан кейин, дастлабки кунларида бўлиб ўтган.

Шу ўринда, Саудия ҳукумати ушбу суҳбатнинг бўлиб ўтганлигини инкор қилиб, Саудия Подшоҳлиги валиаҳд шаҳзодаси АҚШ маъмурияти вакиллари билан телефон орқали камдан-кам гаплашишини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, Қошиқчининг қариндошлари унинг исломий ташкилотга алоқадорлигини рад этдилар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг