Помпео: ”Хитой Коммунистик партияси давримизнинг асосий таҳдидидир”

0
1426
Фото: АР

АҚШ давлат котиби Майк Помпео 30 январь куни Ғарб принципларига қарши курашадиган Хитойнинг ҳукмрон Коммунистик партиясини танқид қилди.

«Хитой Коммунистик партияси давримизнинг асосий таҳдидидир», деди Помпео. Унинг қўшимча қилишича, Ғарб иттифоқчилари «кейинги асрда дунё Ғарб демократик тамойиллари асосида бошқарилишини таъминлашлари керак».

Ҳозирда АҚШ Британия ва бошқа Eвропа давлатларини ўзларининг 5G тармоғидан Хитойнинг Huawei компаниясини чиқариб юборишга чақирмоқда.

АҚШ расмийлари, агар Буюк Британия янги тармоққа Хитой компанияси аралашса, Лондон билан разведка маълумотлари алмашишни тўхтатилиши мумкинлигини айтишган эди. Аммо, Помпео АҚШ-Буюк Британия разведка ишларидаги ҳамкорлик яхши йўлга қўйилгани ва бу муносабатлар сақланиб қолинишини маълум қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг