ЖССТ коронавирус тарқалишини глобал фавқулодда ҳолат дея тан олди

0
1968
Фото: www.bbc.com

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойда коронавирус тарқалишини халқаро фавқулодда ҳолат деб тан олди, дея хабар беради БиБиСи рус хизмати.

«Мен коронавируснинг глобал даражада тарқалиши сабабли халқаро соғлиқни сақлаш миқёсида фавқулодда ҳолатни эълон қиламан», деди ЖССТ Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Женевада ташкилотнинг фавқулодда қўмитаси йиғилишидан кейин.

ЖССТ таснифига кўра ушбу ҳолатлар «бошқа давлатлар учун соғлиқ учун хавф туғдирадиган фавқулодда ҳодиса» деб ҳисобланади ва «халқаро ҳамжамиятдан потенциал равишда ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда олиб боришни  талаб қилади».

Бироқ, ташкилот вирус билан боғлиқ ҳолда товарлар ва одамларнинг ҳаракатланишига чекловлар жорий қилишни тавсия этмайди.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг баёнотига кўра, агар дунё мамлакатлари вирусни эртароқ аниқлаш, беморларни изоляция қилиш ва уларнинг ўзаро алоқаларини кузатиш чораларини кўрсалар, коронавируснинг тарқалишини тўхтатиш мумкин.

Пайшанба куни АҚШ ўз ҳудудида биринчи маротаба коронавирусни одамдан одамга юқтирганлигини тасдиқлади. Илгари бундай ҳолатлар ҳақида Германия ва Япония расмийлари хабар беришган эди.

Россияда юқумли касалликнинг тасдиқланган ҳолатлари ҳозирча йўқ, пайшанба куни ҳукумат Узоқ Шарқдаги Хитой билан чегарани ёпиб қўйди. Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга иложи борича, Хитойга бормасликни тавсия қилди.

ХХРда коронавирусдан вафот этганлар сони 170 кишига етди. ЖССТ маълумотларига кўра, Хитойдан ташқарида, 18 мамлакатда 98 та юқтириш ҳолати қайд этилган, уларнинг аксариятида карантин жорий этилган. Хитойдан ташқарида қурбонлар йўқ.

29 январь куни Хитойда 7711 та коронавирус инфекцияси билан холат қайд этилди. Пайшанба куни вирус бутун Хитой бўйлаб тарқалганлиги маълум бўлди.

проверка в аэропорту

Тавсиялар

ЖССТ Хитойга, бошқа мамлакатларга ва халқаро ҳамжамиятга тавсиялар беради.

Хитойга қуйидагилар тавсия этилади:

  • Фуқароларга вируснинг тарқалиши ва унга қарши курашиш бўйича янги чоралар тўғрисида мунтазам равишда хабар бериб туриш;
  • Мамлакатда касалликнинг янги ҳолатларини аниқлаш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш;
  • Шифокорларни инфекциядан ҳимоя қилиш чораларини кўринг;
  • ЖССТ билан биргаликда ҳозирги пайтда вирусни авж олиш сабабларини ўрганиш;
  • Барча инфекциялар ҳақида тўлиқ маълумотни баҳам кўриш;
  • Халқаро аэропортлар ва денгиз портларида мониторингни давом эттириш.

ЖССТ ушбу вирус дунёнинг исталган нуқтасида тарқалиши мумкинлигини таъкидлайди, шунинг учун барча мамлакатлар бунга тайёр бўлишлари тавсия этилади.

Гарчи ташкилот мамлакатлар ва одамлар ўртасидаги товарлар ҳаракати эркинлигини чеклашни тавсия қилмаса ҳам, баёнотда бундай чекловчи чоралар «баъзи бир ҳолатларда самарали бўлиши мумкин» деган фикр мавжуд. Дастлаб, бу тавсиялар соғлиқни сақлаш тизими заиф ва аҳолиси ночор бўлган мамлакатларга тегишли бўлади.

Халқаро ҳамжамиятни «паст ва ўрта даромадли давлатларни қўллаб-қувватлашга» чақиради, шундагина улар эпидемияни назорат қилиш чораларини кўришлари мумкин бўлади.

карта

Янги вирус ҳақида нималар маълум:

  • 2019-nCoV вируси – ҳали одамларга юқмаган коронавируснинг бир вариантидир.
  • Коронавируслар – 38 турдаги вирусларни ўз ичига оладиган вируслар оиласи, уларнинг олтитаси (ва янги вирус билан – еттитаси) одамга юқади.
  • Тадқиқотчиларнинг фикрича, вирус одамларга ҳайвонлардан юққанлик эҳтимоли катта, аммо у одамдан одамга ҳам юқиши мумкин.
  • Инфекцион белгилари орасида иситма, йўтал, нафас қисилиши каби холатлар мавжуд.
  • Одамларга ҳайвонларга тегинмаслик, қовурилган ёки чала қовурилган гўшт ва тухумлардан тийилиш ва умуман шамоллаган ёки грипп белгилари бўлган одамлар билан алоқа қилмаслик тавсия этилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг