Видео: Домодедово аэропортидан 31 март кечқурун 300 яқин муҳожирлар ҳайдаб чиқарилди

0
2037
Фото: akhbor-rus.com

Уйларига қайтишга ҳаракат қилаётган 300 га яқин меҳнат муҳожири 31 мартга ўтар кечаси (уларнинг 200 га яқини Тожикистон фуқаролари) Домодедово аэропортидан ҳайдаб чиқарилди, деб хабар берди журналист Галия Ибрагимова ўзининг Фаcебоок’даги саҳифасида.

Таҳминан эрталаб соат 3 лар атрофида форма кийган қандайдир одамлар муҳожирларни бир жойга тўплашиншари, чунки уларни олиб кетиш учун орқасида келган самолёт учиб кетишлари ҳақида ваъда беришган. Аслида эса, бир жойда тўпланган меҳнат муҳожирлари олдига ОМОН кучлари келиб, уларни кўчага ҳайдаб чиқариб, аэропортга қайтиб киришни тақиқлаган. Мигрантлар юборишган видеода айтилишича, , транспорт юрмаётган ва аэропортда ҳатто таксилар ҳам бўлмаган бир пайтда, уларни совуқ кечада кўчага ҳайдалганлари айтилади (ўша пайтда Москвада кечаси -4 даража совуқ эди).

«Биз Россияда байталдай ишлаймиз. Бизда камдан-кам дам олиш куни бўлади. Ҳозир эса бизни ҳеч ким керагимиз йўқс. Бизни шунчаки кераксиз буюмдай улоқтириб ташлашди. Нега бундай! Ёрдам беринг!», дейди Фарух исмли тожикистнликлардан бири.

Галия Ибрагимова

Кечаги кунгача Домодедово аэропортида Марказий Осиё мамлакатларидан келган 300 га яқин фуқаро бор эди. Тахминан 200 киши Тожикистон фуқаролари. Мен аэропортлардаги муҳожирлар билан боғлиқ вазият юзасидан улардан интервью олаётган эдим. Аммо кейин менга қўнғироқ қилишди.

«Хўш, нима бўлди? Хўш, ишларимиз қандай? Биз уйимизга учиб кетамизми?»,- дея сўрашарди.

Мен қўлларим билан кўрсатиб, мен оддий журналист эканлигим ва вазифам вазият ҳақида ёзиш эканлиги ҳақида тушунтиришмга тўғри келарди. Аммо уларни тушуниш мумкин. Оммавий ахборот воситаларидаги шов-шувлар пасая бошлагач, элчихоналар ва авиакомпаниялар ходимлари муҳожирлар билан умуман алоқа қилишни тўхтатдилар. Уларнинг муаммоларини тинглашга тайёр бўлганларнинг ҳаммасини ҳудди нажоткордай қабул қилишарди.

Бугун менга эрталаб соат 03:00 да қўнғироқ қилишди. Тун осуда бўлмади ва чала уйқуда уларнинг ёрдам сўраб қилган мурожаатларини тингладим.

«Бизни аэропортдан ҳайдаб чиқаришди. Формадаги ҳодимлар келиб, неча киши эканлигимиз ва битта жойга тўпланишимизни сўрашди. Бугун тунда учиб кетишмизни ваъда беришди. Биз барчасини тўпладик. Деярли 300 киши», деди менга тожикистонлик муҳожир Фарух.

«Биз барчами йиғилганимиздан сўнг, бизни шунчаки кўчага чиқариб ташлашди. Тунда. Совуқда. Айтишдик, тамом, аэропортга кириш мумкин эмас. Ва ҳайдаб чиқаришди. Ҳозир одамлар кўчада. Биз нима қилишни билмаяпмиз»,- жунбушга тушиб деди Фарух.

Гангиб қолдим ва кейин дедим.

«Биз Россияда Россия каби отларни ҳайдаймиз. Бизда камдан-кам дам олиш куни бўлади. Энди ҳеч ким бизга керак эмас. Бизни кераксиз юк сифатида ҳайдаб чиқаришди. Нега энди! Ёрдам беринг!»

Фарухга нима дейиш керак, уни қандай тинчлантириш керак, рости билмайман. Муҳожирларни кўчага чиқариб юбориш эҳтимолини кутиш мумкин эди.

Умуман олганда, мен кимгалигини билмайман, аммо савол туғилади: бу ҳақиқатдан ҳам биз барпо этаётган ягона Евросиё маконими? Умумий қадриятлар, идеаллар, меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинадиганми?

Эҳтимол, ҳозир бу саволларни беришнинг мавриди эмасдир.Биз илгари бирлаша олган, аммо коронавирус туфайли қисқа муддат бирлашолмаган Европа бахтсизлигидан хурсанд бўлишга вақт топдикку. Хўш, бизнинг ўша ғамхўр ва васий собиқ иттифоқчилигимиз, евросиёчилигимиз улардан нимаси билан яхшироқ экан?

Яна менга Фарух ушбу видеони юборди. Унда одамларни кўчага чиқаришаётган лаҳзалар тасвирга туширилган.

 

Унга қандай ёрдам бериш мумкинлигини, билмайман. Мен яна бошқа бир мақола ва яна. Аммо мени кимдир эшитармикан? … ишончим комил эмас.

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг