Пекин аэропортида ночор аҳволда қолган ўзбекистонлик ёшлар блогердан ёрдам сўрашди

0
1762

Ўзбекистонлик блогер Нурбек Алимов ўзининг телеграмдаги канали орқали уч нафар Хитойда таҳсил олаётган талабалар ундан ёрдам сўраб мурожаат қилишганлиги хақида хабар бермоқда. Жумладан, блогер шундай деб ёзмоқда.

«Ҳозир менга Хитойдан талабалар чиқишди. Улар 3 киши. Ҳабар беришларича Пекин-Стамбул-Тошкент йўналиши бўйича самолётга билет олишган, аммо бу рейс қолдирилган ва талабаларга пуллари ҳам қайтариб берилмапти. Хозир ушбу 3 нафар юртдошимиз Пекин аэропортида пулсиз, умидсиз ахволда ўтиришибди. Булар:

Хакимов Улуғбек
Шафоатов Рустам
Ғаффорова Наргиза

(Бошқа барча расмий маълумотларни ТИВ вакилларига тақдим қилишим мумкин)

Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги, Хитойдаги элчихона вакилларидан илтимос қилиб қоламиз ушбу талабаларга ёрдам беринг. Хитойдаги бошқа юрдошларимиздан ҳам илтимос қилиб қоламан, болалар жуда тушкун кайфиятда. Ҳали улар жуда ёш, ораларида қиз бола ҳам бор. Эътиборсиз тақдир қўлига қолиб кетишмасин!»

Манба

Таҳририятдан: Мазкур холат юзасидан Ўзбекистон Ҳукуматининг мутасадди вазирлик ва идоралари зудлик билан муносабат билдиришига ва ночор аҳволда қолиб кетган ёшларимизга ёрдам кўрсатиладиган дея умид қилиб қоламиз.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг